Генерал Саломий: Чегараларимизда хавфсизлик нуқтаи назаридан ташвишланмаймиз
Исломий Инқиллоб соқчилари корпуси бош қўмондони мамлакат чегаралари тўлиқ хавфсиз ҳолатда эканлигини таъкидлаб: "Мамлакат чегаралари Эрон қуролли кучларининг ишончли назоратида", деди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, Исломий Инқилоб соқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусайн Саломий бугун Хуросони Разавий вилоятининг Машҳад шаҳри атрофидаги эмлаш марказларини кӯздан кечирар экан, қўшимча қилди: давлат мулозимларининг сай-ҳаракати, аҳолининг қӯллаб-қувватлаши ва соғлиқни сақлаш дастурларига риоя қилиш орқали коронавирус тарқалишининг олдини олиш мумкин.
Исломий Инқилоб соқчилари корпуси бош қўмондони қуйидагиларни таъкидлади: Халқ ўз вазифаларини бажариши керак. Миллатнинг ҳар бир аъзоси бу саркаш вирусга қарши курашишда қонуний ва диний жиҳатдан масъулдир.
Бу мавзуда Исломий Инқилоб соқчилари корпуси бош қўмондони пайшанба куни Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Саид Намакий ва Кӯнгиллилар жамияти қўмондони генерал Ғуломризо Сулаймоний билан қўшма учрашувда деган эди: Коронавирусга қарши курашга қайтадан жиддий киришишимиз, бутун халқни қамраб олиш учун умумий сафарбарлик эълон қилишимиз керак.
Исломий Инқилоб соқчилари корпуси бош қўмондони, Эрон халқи энг оғир синовлардан доимо ёруғ юз билан ӯтганига ишора қилиб, қӯшимча қилди: "Бугун биз жиҳод ва инқилобга муҳтожмиз ва буюк жиҳод билан коронавирусни йўқ қилишимиз керак".