Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 625 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 50 минг 228 нафар янги касалланганлар аниқланди.
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 517 минг 243 нафарга етди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 625 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 99 минг 108 кишига етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 786 минг 488 киши соғайб уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 27 миллион 380 минг 677 коронавирусни аниқлаш тести ӯтказилган
Эрон ССВ ҳисолотига кўра ўтган бир сутка ичида мамлкатда яна 645 мингдан ортиқ фуқаролар вакцина олиши билан вакцина олганларнинг умумий сони 20 миллиондан ошди.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 15 миллион 766 минг 546 киши биринчи доза, 4 миллион 714 минг 701 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 20 миллион 481 минг 265 нафарни ташкил қилади.