Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 555 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 555 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 100 минг 810 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 28 минг 833 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 4 минг 64 нафар касалхоналарда ётқизилди.
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 616 минг 516 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 868 минг 196 киши соғайб уйига жавоб берилган.
Сўнгги хабарларга кўра, ҳозиргача дунёда 210 миллиондан ортиқ инсонлар коронавиурс юқтириб олган ва улардан 4 миллион 419 минг нафари вафот этган.