Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 684 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 684 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 102 минг 38 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 36 минг 419 нафар янги касалланганлар аниқланди
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 677 минг 114 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 932 минг 472 киши соғайб уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 27 миллион 855 минг 470 киши коронавирусни аниқлаш тести ӯтказилган
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 16 миллион 717 минг 681 киши биринчи доза, 5 миллион 830 минг 630 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 22 миллион 7 минг 514 нафарни ташкил қилади.