Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 709 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 709 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 103 минг 357 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 40 минг 623 афар янги касалланганлар аниқланди
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 7756 минг 394 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 993 минг 211 киши соғайб уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 28 миллион 93 минг 587 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 17 миллион 233 минг 661 киши биринчи доза, 6 миллион 486 минг 773 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 23 миллион 710 минг 434 нафарни ташкил қилади.