Амир Абдуллоҳиён Бағдодда Ироқ ва минтақа мамлакатлари расмийлари билан маслаҳатлашув ўтказди
Эрон ТИВ раҳбари Ирқни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий йиғилиш доираисда бу мамлакат ва минатқа мамлакатлари расмийлари билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Бағдодда бўлиб ўтган " Ироқни қўллаб қуватлаш" минтақавий йиғилиши доирасида бу мамлакат президенти Барҳам Солеҳ ва Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан урашди.
Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эрон ислом республикасини Ироқ мустақиллиги, миллий ҳокимяти ва яхлитлигини ҳимоя қилишини маълум қилди.
Абдуллоҳиён шунингдек БАА Бош вазири Муҳаммад бин Рашид билан Бағдод саммити доирасида учрашди.
Учрашувда икки томон ҳамкрликларни мустаҳкамлаш ва қўшнилар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.
Эрон ташқи ишлар вазири бу саммитда кувейтлик ҳамкасби Аҳмад Носир Ал-Муҳаммад Ас-Сабоҳ билан учрашувда муносабатларни фаоллшатириш ва икки давлат ўртасидаги аввалги келишувларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Бағдод минтақавий саммити чорчубасида Туркия ТИВ раҳбари Мевлуд Човуш ўғлу билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар Ироқ ва минтақадаги воқеаларни муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ироқ қўшнилари, минтақа ва чет эл мамлакатлари шуниндек Араб Лигаси Бош котиби ва Форс кўрфази ҳамкорлик бош котиби иштирокида " Ироқни минтақавий қўллаб- қувватлаш" номли саммит ўтказилди.