Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 29 Aug 2021 10:50:33 GMT )
август 29, 2021 15:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 581 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  581 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 106 минг  482  кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 31  минг 516 нафар янги касалланганлар аниқланди. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 926 минг 964 нафарга етди. 

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 146  минг 742  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 28  миллион668  минг 156  киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 18 миллион 261   минг 245 киши биринчи доза, 7 миллион 914   минг 881  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 26  миллион 176  минг 126 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ