Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 669 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 669 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 107 минг 151 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 33 минг 780 нафар янги касалланганлар аниқланди.
Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 960 минг 744 нафарга етди.
ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 175 минг 405 бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 28 миллион 780 минг 305 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 18 миллион 551 минг 964 киши биринчи доза, 8 миллион 389 минг 296 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 26 миллион 941 минг 260 нафарни ташкил қилади.