Теҳрон жума намозининг хутбалари
Теҳрон жума намозининг имом хатиби Яманга қарши Арабистон қирувчи самолётлари ҳужумларининг Ғарб томонидан ҳимоя этилаётгани гуноҳсиз аҳолининг ҳалокатига сабаб бўлаётганини баён этди.
Теҳрон жума намозининг имом хатиби Яманга қарши Арабистон қирувчи самолётлари ҳужумларининг Ғарб томонидан ҳимоя этилаётгани гуноҳсиз аҳолининг ҳалокатига сабаб бўлаётганини баён этди.
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида ўтган шанба куни Санъо жанубига Арабистон қилган ҳарбий ҳужумларни қоралаб, таъкидлади: Ушбу ҳужумда юзлаб кишиларнинг ҳалок ва ярадор бўлишлари уруш жиноятининг ошкор намунасидир ва саудийлар ҳукмдорлари бу жиноятлари учун муҳокама бўлишлари лозим.
Мазкур ҳужумларда Америка ва Англия ҳеч қанақа ролга эга эмасликлари бобидаги иддаоларни ҳам имом хатиб ёлғон атаб, илова этди: Ҳолбуки, Яманга бўлган ушбу фожеали ҳужумлардан олдин Англия қиймати миллиардлар бўлган ҳарбий тажҳизотларни Арабистонга сотиш келишувига эришган эди.
Оятуллоҳ Хотамий Яман ва минтақадаги бошқа бўҳронли ўлкаларда Арабистон амалга ошираётган фаолиятларни Америка ҳимоя этаётганини инкор қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, шундай баён этди: Ўтган 18 ой давомида Яманга бўлган ҳарбий ҳужумлар натижасида минглаб кишилар ҳалок бўлишди, аммо ушбу фожеаларга нисбатан халқаро ташкилотлар бирон қатъий чора ва эътирозларни амалга оширишмади.
Имом хатиб, шунингдек, Яман, Сурия ва минтақанинг бошқа мамлакатларида бўлаётган жиноятларга нисбатан халқаро ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотларининг сукут сақлаётганларини қоралаб, деди: БМТ Бош котиби бир томондан, Арабистон томонидан қон тўкилаётганини қораласа, бошқа томондан, ушбу мамлакатни жиноятчилар рўйхатидан ўчиради. Бу ҳолатлар БМТ қанчалик империалистлар таъсири остида эканлигини яққол қўрсатади.