Душанбеда Эрон президенти, Арманистон Покистон, Белорус ва Қозоғистон раҳбарлари билан учрашиб мулоқот қилди
(last modified Fri, 17 Sep 2021 10:17:41 GMT )
сентябр 17, 2021 15:17 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Эрон президенти, Арманистон Покистон, Белорус ва Қозоғистон раҳбарлари билан учрашиб мулоқот қилди
    Душанбеда Эрон президенти, Арманистон Покистон, Белорус ва Қозоғистон раҳбарлари билан учрашиб мулоқот қилди

Эрон президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар саммитида доирасида Арманистон Бош ваири билан учрашиб, Теҳрон ва Ереван ўртасидаги алоқаларни конструктив ва дўстона эканлигига тўхталиб, сиёсий раҳбарлар ўртасидаги мавжуд саъй - ҳаракат ва ирода билан икки томонлама ҳамкорликларнинг янги даврини бошаш мумкин деб айтди.

Эрон президентлик сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Иброҳим Раисий  ШҲТ саммитида қатнашиш учун Тожикистонга уюштирган сафари жараёнида,  Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашиб,  Теҳрон ва Ереван ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Раисий бу учрашувда  иқтисодий масалалар бўйича ихтисосланган ишчи гуруҳлар тузилиши, жумладан электр- энергия алмашинуви, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари ва молялаштиришни ўзаро муносабатлар даражасини яхшилашда мунонсиб турки бериши ва бурилиш нуқтаси бўлишини истисно қилмади.

Арманистон Бош вазири ҳам бу учрашув чоғида,  қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш Ереван ташқи сиёсатининг тамойиларида эканлигини баён этар экан,  Теҳрон ҳукуматини қўшни мамлакатлар билан ташқи сиёсатини устувор йўналиш қилиб қўйганини инобатга олиб икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг янги  даврини бошлаш мумкин деб изоҳлади.

Эрон ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Душанбедаги ШҲТ саммити доирасида Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашувида ҳам Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш учун яхши потенсиал ва имконият мавжудлигини айтди.

Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Бош вазири Имрон Хон Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган мулоқотида чоғида айрим давлатларнинг Теҳрон-Исломобод ўртасидаги яхши алоқаларига халақит етказишига рухсат бермаслик лозимлигини эълон этдилар.

Раисий бу учрашувда, Афғонистон муаммоларини ҳал қилишнинг асосий калити- инклюзив ҳукумат тузиш ва мамлакат ишларига чет аралашувининг олдини олишдир деб аниқлик киритди.

Имрон Хон ҳам Покистон ва Эрон ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни кенгайтиришга тўхталиб, Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилмаганида бу мамлакатдаги муаммолар илгаригидек ҳал этмай қолади деб изоҳлади.

Бу саммит доирасида шунингдек Эрон ва Белорус президентлари учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Томонлар бу мулоқотда икки томонлама ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашдилар.

Иброҳим Раисий Душанбеда Қозоғистон президенти Жомарт Токаев билан учрашганида, Теҳрон ва Нурсултон давлатларининг ўзаро ҳамкорлик даражасини ошириш учун турли хил ва кўп сонли иқтисодий имкониятларга эга эканлигини айтиб, қўшма ишчи гуруҳлар бу имкониятларни турли соҳаларда стратегик муносабатлар шаклида аниқлаб амалга ошириши мумкин деб эълон қилди.

Жомарт Токаев ҳам бу учрашувда Эроннинг Чобаҳор портига асосланган алоқа ва транзит линиялари Эрон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисосий алоқаларни ривожлантириш маркази бўлиши мумкин деб таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ