сентябр 22, 2021 12:17 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: минтақадаги барча давлатларнинг барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш Эроннинг муҳим сиёсатидир
    Иброҳим Раисий: минтақадаги барча давлатларнинг барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш Эроннинг муҳим сиёсатидир

Эрон Ислом республикаси президенти халқлар ҳуқуқларини бузилиши халқао тинчлик ва хавфсизликка қарши асосий таҳдид ва хатар эканлигини таъкидлаб, Эроннинг сиёсати минтақадаги барча давлатларнинг барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашдир деб айтди.

Кеча Оятуллоҳ доктор Сайид Иброҳим Раисий, маҳаллий вақт билан  БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видеоконфренция орқали сўзлган нутқида,  АҚШ халқини Конгресс биносига бостириб киргани  ва афғонистонликлар баъзи фуқароларини АҚШ самолётидан йиқилиб тушгани тасвирланган видеолар Капитолийдан Кобулгача вазиятни транслаяция қилди ва маълум этди, яъне  бу саҳналар АҚШ гегемониясини ичкарисида ҳам чет мамлакатларда ҳам эътиборсиз бўлиб қолганини яққол кўрсатди деб таъкидлади.

Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг76- сессиясида  сўзллаган нутқи давомида, халқларнинг сабр-тоқати буюк давлатлар кучидан ҳам кучлироқ  эканлиги ва бугун  Ғарбнинг ўз ақида ва ўзлигини бошқаларга мажбурий юклатиш лойиҳасини мағлубиятга учрганинини баён этиб, АҚШнинг ўтганн бир неч даҳа давомидаги хатоликлари шундаки у ўз ҳаётини ва ҳаракатларини дунёга мослаштириш ўрнида дунё билан уруши тарзини ўзартириб келади деб изоҳлади.

Раисий шунингдек  бизнинг сиёсатимз  минтақадаги барча мамлакатларнинг барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашдан иборат эканлигини билдириб,  агар Сурия ва Ироқ миллатлари ва давлатлари ёнида Эрон роли ва қудрати бўлмаганида ва ё агар генерал шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний ва шаҳид Абумаҳди Муҳандис каби инсонлар терроризмга қарши кураш олиб бормаганида,  бугун ИШИД террорчи гуруҳи  Европанинг Ўрта Ер денгизидаги қўшниси бўлганди. Албатта ИШИД террорчи гуруҳи экстремизмнинг сўнгги тўлқини ва оқими ҳам эмас деб қўшимча қилди.

Оятуллоҳ доктор Иброҳим Раисий  Ямандаги инсоний инқирозни жуда хавотирли эканлиги ва дунё  ҳам инсоинятга қарши бундай жиноятларга сукут сақламаслиги кераклигига тўхталиб, ечим эса , ҳужум ва агрессиянинг зудлик билан ва сўзсиз тўхтатилиши, гуманитар ёрдам йўлини очилиши ва яманликларнинг  констурктив мулоқатига кўмаклашишдир деб эслатди.

Эрон Ислом республикаси президенти  Қуддусни ишғол этган сионистик режими Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилда болалар ва  аёлларни қатл этишдан иборат бўлган энг йирк давлат даражасидаги  террор ташкилотининг ташкилотчиси эканлигини таъкидлаб, бугун ҳар томонлама қўршов Ғазо секторини энг ката қамоқхонага айлантирган деб қайд этди.

Иброҳим Раисий  бугун дунё жумладан худди АҚШ режими ҳам  сўнги пайтларда  ядровий келишув ва ё Биргаликдаги ҳаракат режасининг моҳияти ва шаклини бузиш ва бу келишудан бир ёқлама равишда чиқиш ва Эронга қарши  максимал босимлар ўказишдан иборат бўлган Эрон халқига қарши лойиҳаларни бутунлай мағлуб бўлганини яхши билиб олганига ишора қилиб,  буларга қарамасдан  Эронга қарши максимал босим сиёсатлари ҳалигача тўхтатилмаган деб эълон этди.

Эрон президенти шуниндек,  МАГАТЭнинг 15 та ҳисоботи  Эрон давлатини ўз мажбуриятларини бажаришини исботлаган, аммо АҚШ санкцияларни бекор қиишдан иборат бўлган ўз мажбуриятларини бажаргани йўқ деб аниқлик киритди.

 

 

Ёрлиқ