Эрон ва Британия ТИВ раҳбарлари учрашиб маслаҳатлашдилар
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс кеча маҳаллий вақт билан БМТ Бош Ассамблеясининг 76- чи сессияси доирасида учрашганида икки томонлама мавзулар, ядровий келишув ва Афғонистон вазияти масаласини муҳокама қилдилар.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда икки томонлама муносабатларини тиклаш учун жиддий чоралар кўришни баён этиб, Британиянинг Эрон олдидаги 4 йиллик қарзини тўлаш имкониятини яратиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон Биргаликдаги ҳаракат режаси -ядровий келишувда ҳам кўп сўзлар ва ваъдаларни эшитгани аммо ҳеч қандай амалий ҳаракатга гувоҳ бўлмаганига тўхталиб, афсуски Британия ҳам бу ҳаракатсизликнинг бир қисмидир ва бу ёндошув ўзгариши керак деб изоҳлади.
Абдуллоҳиён шунингдек АҚШ режими сукут сақлаган ҳолда ва Европа уни ҳамроҳлик қилган вазиятда илгаригидек ноқонуний санкциялар қўллашга давом бермоқда ва шу билан бирга ядровий келишувга қайтишини ҳам иддао қимлмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари бундай бир бирига зид позиция ва ҳаракатларни Эрон халқи яқиндан кузатиб бораётганига ишора қилиб, ҳозирги Эрон ҳукумати учун стандарт ва меъёр ядровий келишувдаги томонларнинг ҳаракати ва амалидир, сўз ҳеч қачон меъёр бўла олмайди деб аниқлик киритди.
Учрашувда Британия ТИВ вазири Элизабет Трасс Лондон давлатини Эрон олдидаги қарзларини тўлашга тайёрлигини билдирди.
У ядровий битимга ишора қилиб, Биргаликдаги ҳаракат режаси масаласида ҳозир асосий мавзу томонлар диққатини мулоқот жараёни бошлашга қаратишдир деб айтди.
Британия ТИВ раҳбари шунингдек Афғонистонда қолган британияликларни бу мамлакатни тарк этишга ёрдам беришгани учун Эронга миннатдорчлик билдирди.