Хатибзода Британия Ташқи ишлар вазирининг иддаосига муносабат билдирди
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг сўзларига, шиор ҳеч қачон қонуний қарорларга жавоб бўла олмайди, дея жавоб қайтарди.
ИРНА Ахборот агентлигига кўра, Хатибзода пайшанба куни ўзининг Тwиттер -даги саҳифасида шундай деб ёзди : "Оловли твитлар (бу сиз ишлатаётган оҳангга зид) яхши сарлавҳалар бўлиши мумкин".
Дипломатик корпус вакили таъкидлади: "Аммо шиор ҳеч қачон судлар чиқарган қонуний қарорларга жавоб бўла олмайди".
У Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён сўзларига ишора қилиб, давом этди: "Ташқи ишлар вазири аниқ айтганидек, Британия ўз муносабатини ўзгартириши керак ва бу ўзгариш узоқ вақт давомида ортга суриб келинмоқда".
Британия Ташқи ишлар вазири пайшанба куни кечқурун, расмий Лондон Нозанин Зоғарий иши бўйича Теҳронга босим ўтказганини даъво қилди.
Элизабет Трасс Тwиттер -даги хабарида чоршанба куни Амир Абдуллоҳиён билан бўлган учрашувини эслади ва шундай деб ёзди: "Зоғарий оғир тажрибани бошидан кечирмоқда, биз уни уйига ва оиласига олиб келишга ҳаракат қиляпмиз".
Томсон Рейтерс ахборот агентлигида лойиҳа менежери бўлиб ишлаган Нозанин Зоғарий 2016 йил 3 апрелда Эронда ҳибсга олинган.
Нозанин Зоғарий хорижий компаниялар ва муассасаларга аъзо бўлиб, Эрон Ислом Жумҳуриятини юмшоқ тарзда ағдариш мавзусидаги медиа ва кибер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этган.
Нозанин Зоғарий 2016 йилда Эрон Ислом Жумҳурияти ваколатли суди томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил март ойида Зоғарийни "дипломатик ёрдам" га олганини эълон қилди. Ушбу қарор, миллий хавфсизлик бўйича маҳкумни ҳибсга олишни консуллик масаласидан икки ҳукумат ўртасидаги ҳуқуқий низога айлантирди.