Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 280 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 119 минг 82 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 10 минг 843 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 519 минг 728 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 920 минг 978 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Эронда 31 миллион 653 минг 798 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 34 миллион 569 минг 680 киши биринчи доза, 15 миллион 219 минг 824 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 49 миллион 789 минг 504 нафарни ташкил қилади.