Ҳусейний Арбаин куни муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
(last modified Mon, 27 Sep 2021 06:35:07 GMT )
сентябр 27, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Ҳусейний Арбаин куни муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
    Ҳусейний Арбаин куни муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!

Исломий Эрон Арбаин Ҳусейний кунида мотамга чўмди.

Бугун душанба Ҳижрий -қамарий 1443 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2021 йил сентябрь ойининг 27-чиси Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳодат топганининг қирқинчи куни йиллиги яъне Арбаъийн Ҳусейний кунига тўғри келади.

Бутун жаҳон айниқса Эрондан миллионлаб зиёратчилар Ҳусейний Арбаин ё ўзи  Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронларининг шаҳодат топгани қирқинччи куни йиллигида қатнашиш мақсадида Ироқ жанубидаги Карбало шаҳри томон йўл олишади.

Ислом азиз пайғамбарининг суюкли неваралари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронлари ҳижрий-қамарий 61 йил йил муҳаррам ойининг  ўнинчи кунида Карбалода шаҳид бўлгандилар.

Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/   Маккадан Карбало томон ўл олганида Кпбало воқеаси тўғрисида қуйидагича буюргандилар: бу ҳаракатдан менинг мақсадим Исломга қарши бўлган Язид ҳукуматини фош қилиш наҳий аз мункар ва амр бар маъруф / ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка буюриш/, зулм ва золимликка қарши курашдир. Қуръони каримни қўллаб қувватлаш, Муҳаммадий пок исломни сақлашдан бошқа мақсадимиз йўқ.

Кеча Эрон халқи соғлиқни сақлаш протоколларини риоя қилган ҳолда худди Тосуо ва Ошуро кунлари дек  очиқ фазо ва кучаларга чиқиб Арбаин Ҳусейний маросимида аза ва мотам тутдилар.

Навҳахонлик, азодорлик ва нутқ сўзлаш бу азо маросимниг бошқа дастурларидан эди.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам Арбаин Ҳусейний мотам маросими муносабати билан  бутун жаҳон мусулмонларига ҳамдардлик изҳор этади.