Эрон Гроссининг ядровий объектлардаги кузатув камералари ҳақида берган нотўғри маълумотига муносабат билдирди.
(last modified Tue, 28 Sep 2021 11:52:36 GMT )
сентябр 28, 2021 16:52 Asia/Tashkent
  • Эрон Гроссининг ядровий объектлардаги кузатув камералари ҳақида берган нотўғри маълумотига муносабат билдирди.

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Козим Ғарибободий душанба куни эрталаб,   Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори якшанба куни кечқурун Эрон Тесса мажмуасида кузатув камераларини қайта ўрнатишга рухсат бермаслиги ҳақида хабарига муносабат билдириб, бу талаб қўшма баёнотдаги икки томоннинг келишувидан ташқарида эканлигини эслатди.

 "Афсуски, ўтган бир йил давомида Эрон ядровий объектларида учта террористик саботаж уюштирилганидан сўнг, Халқаро атом энергияси агентлиги  ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг кўплаб резолюцияларига зид равишда бу даҳшатли хатти-ҳаракатларни ҳатто ўз жиҳозлари ва инспекторларининг хавфсизлиги учун бўлса-да  қоралашмади."

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Козим Ғарибободий душанба куни эрталаб,   Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори якшанба куни кечқурун Эрон Тесса мажмуасида кузатув камераларини қайта ўрнатишга рухсат бермаслиги ҳақида хабарига муносабат билдириб, бу талаб қўшма баёнотдаги икки томоннинг келишувидан ташқарида эканлигини эслатди.

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаел Гросси якшанба оқшомида берган ҳисоботида, 20-22 сентябр кунлари Эрон Ислом Жумҳурияти агентлик инспекторларига Караждаги Тесса мажмуасининг центрефуга устахонасидан ташқари мамлакатнинг барча ядровий муассасаларида кузатув ускуналарига хизмат кўрсатиш ва камеранинг хотира карталарини алмаштиришга рухсат берилганини айтди. 

Ушбу ҳисобот шундай вазиятда эълон қилиняптики, бундан олдинроқ, Эроннинг Агентликдаги вакили   муддати ўтган ўзаро келишув ва маълумотларни сақлаш тўғрисида ҳисобот бериш ХАЭА нинг вазифаси эмаслигини айтган эди.

Ғарибободий Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорининг 12 сентябрдаги қўшма баёнотининг мазмунини яна бир бор таъкидлаб, Теҳронда ва яқинда Венада бўлиб ўтган учрашувларида Караждаги "Тесса" мажмуаси бўйича хавфсизлик ва суд терговлари давом этаётгани аниқ қайд этилганини эслатди.  Шунинг учун, бу комплекснинг кузатув ускуналари агентликнинг назорати остида эмас.

Эрон қонуний ва асосли далилларга таянган ҳолда, ҳеч қачон Ядровий агентликнинг тахминий ҳисоботларни келтиришдаги янги ёндашувини қабул қилмаган. Бироқ, ядровий фаолиятни назорат қилувчи халқаро юридик орган сифатида агентлик билан ўзаро алоқаларни давом эттириш зарурлигига ишониши туфайли,  ҳамкорлик учун эшикларни очишда давом этади. Аммо  Халқаро атом энергияси агентлигу янги саволлар ва ноаниқликлар келтириб чиқариш орқали, АҚШ ва Ғарбнинг Эронга қарши босимини кучайтираётганга ўхшайди.

Гроссининг янги ҳисоботи ҳам, шу нуқтаи назардан, Агентлик масалаларда техник процедурадан узоқлашганини кўрсатади. Бу топширилган миссияларда  холислик тамойилига зид равишда ҳаракат қилаётганини билдиради.

Бунинг бир қанча сабаблари бор, бу эса агентлик қандай назорат қилиши бўйича шубҳа уйғотади.

Франсиянинг Теҳрондаги собиқ элчиси Франсуа Николас Эрон Ислом Жумҳуриятининг бундай кириш ҳуқуқидан хавотирларига баҳо бериб, ёзади:
"Эронликлар учун "қўшимча протокол" Стухент дастури билан Эрон ядровий объектларига қилинган ҳужумлар, Эрон ядровий олимларининг ўлдирилиши ва бошқа мамлакатларда, масалан, Ироқда агентликнинг олдинги текширувларида кириб келган жосуслар тажрибаси билан боғлиқ".

Америкалик таҳлилчи ва ёзувчи Гарет Портер Исроил режимининг Эрон олимларини ўлдириш учун халқаро ташкилотлар, шу жумладан, ядровий агентликка оид маълумотлардан фойдалангани ҳақида ёзади:

"Эронга кўра, Исроил режими агентликнинг эронлик олимлар билан суҳбатидан олинган маълумотларга кира олади ва кейинги суиқасдларни режалаштириши мумкин. Эронда бу фикрни тасдиқловчи асосли далиллар мавжуд".

Шубҳасиз, Халқаро атом энергияси агентлигининг назорат тамойилларига кўра, Эрон хавфсизлик чораларидан ташқари мажбуриятларни бажариши шарт эмас. Агар у ихтиёрий равишда бу маълумотларни ёзиб қўйса, бу Эрон Агентликка техник мажбурият сифатида мамлакатдан ушбу маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқини берди дегани эмас.

Шу сабабга кўра, Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги вакили ядровий агентликнинг Эронга қилган талабини қўшма баёнотдаги икки томонлама келишувдан ташқарида, деб ҳисоблайди.