Эрон Бағдоддаги террорчилик портлашни кескин қоралади
(last modified Sat, 15 Oct 2016 13:24:56 GMT )
октябр 15, 2016 18:24 Asia/Tashkent
  • Эрон Бағдоддаги террорчилик портлашни кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдод шаҳрининг шимолий шарқий минтақасида Имом Ҳусайн (а) азоадорларининг ўнлаб иштирокчиларининг ҳаётдан кўз юмишига олиб келган террорчилик портлашни кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Бағдод шаҳрининг шимолий шарқий минтақасида Имом Ҳусайн (а) азоадорларининг ўнлаб иштирокчиларининг ҳаётдан кўз юмишига олиб келган террорчилик портлашни кескин қоралади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, мазкур ивазирлик матбуот котиби Баҳром Қосемий Ироқ давлати ва халқига ҳамда ушбу ҳодисида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, яна бир бор экстремистик ва террористик гуркуҳларга қарши курашиш лозимлигини таъкидлаб, Иров давлатини ҳамда халқини таъсирли ҳимоя қилиш учун жаҳон масъулиятини қайд этди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти террорчилар бутунлай мағлуб бўлгунга қадар ироқ давлати ва халқи билан елкама елка туради. У Ироқ ва минтақанинг бошқа мамлакатларининг халқлари бирлик ва ҳамжиҳатликда ушбу нафратни қўзғатадиган террорчиларнинг шум балосини батамом йўқ бўлишига умидворлик билдирди. Бугун эрталаб Бағдод шимолидаги Шаиб маҳалласида Имом Ҳусайн (а) азадорларининг маросимида амалга оширилган террорчилик портлашда камида ўттиз нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 50 дан ортиқ киши ярадор бўлди.