Эрон ва Россия ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда
(last modified Wed, 06 Oct 2021 10:25:58 GMT )
октябр 06, 2021 15:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда
    Эрон ва Россия ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвадаги учрашувида ҳамкорликларни янада ривожлантиришга алоҳида урғу бердилар.

Бугун чоршанба Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Москвада учрашиб Эрон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва минтақавий соҳаларда ҳамкорилкни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бу учрашувда  коронавирус пандемиясига қарамай, биз мунтазам сиёсий даражаларда шу жумладан икки президент даражасида музокаралар олиб бораимз деб айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров,  музокараларнинг янги заминаси Эроннинг ШҲТга қўшилишидир, аммо  музокараларнинг асосий устуворлиги Халқаро ядровий келишувидир. Лавров ўз сўзларида  Биргаликдаги ҳаракат режаси ёки Халқаро ядровий келишув  ҳеч қандай қўшимча масалаларсиз амалга ошириш кераклигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда   икки президент ўртасидаги  муносабатлар  ва бу сафар  икки давлат ўрасидаги бу музокаралар ва муносабатлар стратегик эканлигини тасдиқлайди деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек янги музокарларда икки мамлакат муносабатларида жиддий сакрашга эришиш учун ҳаракат қилиш керак деб эслатди.

Эрон ТИВ раҳбари бизда минтақавий ва икки томонлама ҳамкорилк бор ва бугун биз кўпроқ музокаралар ўтказамиз ва савдо соҳасидаги ҳамкорилкни ривожлантиришни таъкидлаймиз деб аниқлик киритди.

Абдуллоҳиён  халқаро воқелар, айниқса Жанубий Кавказ, Яман ва Афғонистон  ўзгаришлари масаласини муҳокма қилиш учун муҳим имконият мавжуд деб қайд этди.

 

Ёрлиқ