Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6592-Эрон_ва_Россия_ташқи_ишлар_вазирлари_Швейцариянинг_Лозанна_шаҳрида_учрашди
Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бир бирлари билан учрашиб мулоқот ўтказишди
(last modified 2018-08-22T13:18:03+00:00 )
октябр 15, 2016 15:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида учрашди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бир бирлари билан учрашиб мулоқот ўтказишди

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бир бирлари билан учрашиб мулоқот ўтказишди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Сурия бўйича халқаро йиғилишда иштирок этиш учун Швейцариянинг Лозанна шаҳрига сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб суҳбат ўтказди. Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Суриядаги охирги ўзгаришлар ва Сурия бўйича халқаро йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар ҳақида фикр алмашиб олишди. Сурия бўйича халқаро йиғилиш Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бугун шанба куни Эрон, Россия, Америка, Туркия, Арабистон, Ироқ, Миср ва Қатар ташқи ишлар вазирларининг иштироки билан ўтказилади.