октябр 07, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари ҳузурида Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг шаҳодат топганининг йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди
    Инқилоб Раҳбари ҳузурида Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг шаҳодат топганининг йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил -узмоъ Хоманаий иштирокида, Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ невараларидан бири Имом Ризо /а/ шаҳид бўлганлиги йиллигига бағишланган азо маросимлар ўтказилди.

 Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  идораси матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича,  маросимда ҳужжатулислом вал муслимин Рафеъий сўзлаган нутқида,  Ҳазрат Имом Ризо /а/нинг ўз издошларидан кутган масалалар хусисидаги ривоятларга таяниб,  ишлардаги оқилона ҳаракатлар ва рационаллик, муътадиллик, меъёрни назарга тутиш,  яъне  вилоят йўлида ҳаракат қилиш, ҳамда ҳаддан ошиш ва хурофотлардан прарҳиз қилиш, Қуръон ва суннатни ҳаёт ва жамиятда меъёр қилиб кўрсатиш ва ижро этиш,  шароит қоидаларга риоя қилиш ва  диний вазифаларни бажариш  Ҳазрат Имом Ризо ўз издошларидан кутган ва уларга тавсия қилган мавзулардандир деб эълон қилди.

Маросимда Аҳл байт /а/ маддоҳлари  ҳам марсияхонлик ва мусибатларни зикр қилиш билан азодорлик қилишди.

Бугунги сана яне ҳижрий -қамарий 1443 -чи  йил сафар ойининг 30-чи  куни, милодий ҳисоб билан 2021йил 7 октябрь, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг невараларидан бири ва дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.

Ёрлиқ