октябр 11, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • Эрон Қундуз шаҳри терактида шаҳид бўлганлар оилалари ва жароҳатланганларга инсонпарварлик ёрдам юборди
    Эрон Қундуз шаҳри терактида шаҳид бўлганлар оилалари ва жароҳатланганларга инсонпарварлик ёрдам юборди

Эрон давлати Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиалар масжидида юз берган терактда шаҳид бўлганлар оилалари ва жароҳатланганларига самолёт орқали инсонпарвалик ёрдамлар йўллади .

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эроннинг Афғонистондаги элчихонаси  афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдамлари давомида,  Теҳрон давлати Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиалар масжидида юз берган терактда шаҳид бўлганлар  қуроллари ва жароҳатлангаларига дори - дармон ва тиббий буюмлардан иборат бир самолёт инсонпарварлик ёрдам юборди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз жума куни пешин вақтида Афғонистоннинг Қундуз шаҳри Хонобод туманидаги Сайидобод масжидига уюштирилган теракт оқибатида ўнлаб шиа мусулмонлар шаҳид бўлиб яна юзлаб нафар жароҳатландилар.

Терактдан бир неча соат ўтгач  ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятниўз зиммасига олди.

Ўтга ҳафта ҳам 50 тоннадан иборат Эрон гуманитар ёрдамининг 5 чи партияси жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, адёл ва зарур бўлган бошқа нарсалардан иборат инсонпарварлик ёрдамини афғон халқига йўллаганди.

 

Ёрлиқ