октябр 14, 2021 12:11 Asia/Tashkent
  • Эрон сионистик режимнинг ҳар қандай нотўғри ҳисоб- китоблари ва эҳтимолий провакациялари ҳақида огоҳлантирди
    Эрон сионистик режимнинг ҳар қандай нотўғри ҳисоб- китоблари ва эҳтимолий провакациялари ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу босқичдаги раисига йўллаган мактубида, биз Исроил режимининг Эронга қарши ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китоблари ва эҳтимоли бўлган провакацион ҳаракатлари шу жумладан Эрон ядровий дастурларига нисбатан ёвуз ҳаракталари тўғрисида огоҳлантирамиз деб ёзди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили, Мажид Тахтраовнчи   сионистик режимнинг сўнгги таҳдидларига жавобан  БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига мактуб йўллади.

 Мактубда келтирилишича, сўнгги бир неча ой ичида,  сионистик режмнинг провакацион  ҳаракатлари ва нотўғри ҳисоб -китоблари  мунтазам ошиб бормоқда ва огоҳантирувчи даражага ҳам етган деб қўшимча қилди.

 Тахтравончи  шунингдек  Исроил режимининг БМТнинг таъсисчи аъзоларидан бирига нисбатан бундай ошкор таҳдидлари халқаро ҳуқуқини хучусан БМТ нинг 2 -моддаси 4 қисмини қўпол равишда бузиш эканлигини маълум қилди.

 Сиоинстик режимни  "Эрон имкониятларига зарба бериш ва уни йўқ қилиш" ни давом эттираётгани шубҳасиз  бу режимни  Эроннинг тинч йўналишидаги ядровий дастурига қарши террорчилик ҳужум учун жавобгар эканлигининг далилидир деб келтирилган мактубда.

Эроннинг БМТдаги  доимий вакили шунингдек,  Исроил режимининг минтақадаги беқарорлаштирувчи ҳаракталари шунингдек Эронни ядровий дастурларига қарши яширин амалиётларининг даҳшали тарихини ҳисобга олган ҳолда,  бу босқинчи режимга  нисбатан жиддий чоралар кўриши ва таҳидларини тўхтатиши зарурий бир амрдир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ