Эрон ва Арманистон давлатлари Илҳом Алиевнинг даъвосига жавоб бердилар
(last modified Sat, 16 Oct 2021 07:56:21 GMT )
октябр 16, 2021 12:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Арманистон давлатлари Илҳом Алиевнинг даъвосига жавоб бердилар
    Эрон ва Арманистон давлатлари Илҳом Алиевнинг даъвосига жавоб бердилар

Эрон ТИВ наттоғи, МДҲ мамлакатлари раҳбарлари саммитида Озарбойжон республикаси президентининг Эронга қарши даъволарини рад этиб уни уйдирма ва сохта деб атади.

Эрон Ташқи ишлар  вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода,  Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Эронга қарши иддаоларига тўхталиб, ОАВ воситаларида будай айбловлари   Эрон ва Озарбойжон республикаси халқари ўртасидаги биродарлик муносабатларига таъсир қилиш ва  сионистик режим манфаатига ишлашдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Хатибзода гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашда  Эроннинг етакчи ролига тўхталиб,  сўнги 40 йил ичида бу шум жаарёнга қарши курашда Эроннинг  минглаб шаҳидлар ва жароҳатланганлари  Теҳрон саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир ва Эроннинг ушбу ҳаракатлари бир неча бор  Халқаро  ташкилотлар томонидан ҳам тасдиқланган деб қўшимча қилди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян кеча  видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишда Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг  Ереван Теҳрон билан тил бириктириб Эрон чегарасидаги минтақалардан гиёҳванд моддалар контрабанда қилган деган иддаоларини рад этди.

 Пашинян ўз сўзларида  Арманистон Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилгани ва гиёҳванд моддалар савдоси билан жуда самараи курашоқда деб аниқлик киритди.

У шунингдек  гиёҳванд моддалар контрабандасини олдини олиб ва уни аниқлаб мусодара қилингани тўғрисида кўплаб фактлар келтириш қийин эмас деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ