Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари айёми қутлуғ бўлсин!
(last modified Tue, 19 Oct 2021 06:20:30 GMT )
октябр 19, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари айёми қутлуғ бўлсин!
    Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари айёми қутлуғ бўлсин!

Бугун сешанба, ҳижрий қамарий 1443-чи рабеъ-ул-аввал ойининг 12 чиси, милодий ҳисоб билан 2021 -чи йил 19 чи октябрь куни, айрим ривоятларга кўра, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо/с/ валодат кунлари, ҳамда Эронда ваҳдат ҳафтасининг бошланишига тўғри келади.

Ислом динининг суннат аҳли мусулмонлари нуқтаи назаридан рабеъ-ул-аввал ойининг 12- чиси ва шиа мусулмонлари қарашидан рабеъ-ул-аввал ойининг 17 -чи куни ислм азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг валодат кунларига тўғри келади.

Ислом диунёсида ваҳдатни кучайтириш ҳаракатининг байроқбардори бўлган, Эрон ислом  жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ ушбу масаладан  исломий мазҳаблар ва гуруҳларни бирлаштириш, улар ўртасида ваҳдат, ҳамжиҳатлик ва бирликни кучайтиришга фойдаланиб, ушбу икки сана яъне рабеъ-ул-аввал ойининг 12 чиси  ва 17 чи кунлари оралиғини " Ваҳдат ҳафтаси" дея номладилар.

Ушбу ҳафта   хусусан ҳозирги нотинчликлар, фитна ва муаммолардан тўла бир даврда  ислом дунёси ва мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирликни  кучайтириш учун муносиб бир фурсат ҳисобланади.

Турли мазҳабдаги мусулмонлар ўртасида исломий аҳком  ва айрим масалалар хусусида  ихтилофлар ва турчича қарашлар мавжуд бўлиши билан, уларни  якка ёлғиз Худога ишониш, осмоний китоби, пайғамбар ва қибла мавзуларида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас.

Мусулмонлар ўртасида шунингдек,  намоз, рўза, Ҳаж, закот ва бошқа маслар борасида ихтилофлар мавжуд эмас.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам фурсатдан фойдаланиб,   ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунлари  ҳамда  ваҳдат ҳафтаси муносабати билан барча мусулмонларни табриклайди.

Ёрлиқ