Ислом уламолари авторитар ҳукуматларга қарам бўлишдан сақланишлари керак
Ислом динидаги мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси Бош котиби таъкидлади: уламолар Ислом душманлари ва золимлар билан ҳамтовоқ бўлган золим ҳукуматларга қарам бўлишдан сақланишлари, ўз ҳукмдорларига нисбатан яхшиликка даъват ва ёмонликдан сақланиш усулини амалга оширишлари керак.
Ислом динидаги мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси 35 -Халқаро Ислом Бирлиги Конференциясининг 11 - вебинарида ҳужжатул ислом вал муслимин Ҳамид Шаҳриёрийнинг айтишича бугун биз ислом дунёсида уруш, қон тўкиш, суиқасд, зиддият, таҳқир ва ҳақоратларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ислом оламидаги бу муаммолар туфайли 35 - Халқаро Ислом Бирлиги Конференцияси мавзусини "Исломий бирлик, тинчлик ва Ислом оламида бўлиниш ва низолардан қочиш" дея белгиладик.
У қўшимча қилди: "АҚШ ва Ғарб бошчилигидаги зӯравон қудратлар ҳар доим ислом дунёсида уруш, бўлиниш ва низолар келтириб чиқариб, ўзларининг ислом дунёсида бўлишларини оқлашга ҳаракат қилиб келади". Бу исломий мамлакатларнинг ички ҳамда исломий мамлакатлар ўртасидаги низолар, қотиллик ва талончиликнинг асосий манбаидир.
Ислом динидаги мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси Бош котиби қуйидагиларни таъкидлади: Шиа ва суннийлардан баъзи экстремистик гуруҳларнинг жаҳолати ёки хиёнати сабабли улардан бири иккинчисининг диний қадриятларини ҳақорат қилиб, жанжал қўзғатади, иккинчиси зўравонликни тарғиб қилиб, мусулмонларни ўлдириш ва талон -тарож қилишга буюради.
Ҳужжатул ислом вал муслимин Ҳамид Шаҳриёрий ўз нутқининг хулосасида деди: Биз бу муаммо ва кулфатларнинг ҳар бирига муносиб ечим топишимиз керак.