Генерал Боқирий: бугун жинояткор АҚШ ва унинг минтақадаги малайларининг таназзул топишига гувоҳмиз
(last modified Tue, 26 Oct 2021 08:36:05 GMT )
октябр 26, 2021 13:36 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: бугун жинояткор АҚШ ва унинг минтақадаги малайларининг таназзул топишига гувоҳмиз
    Генерал Боқирий: бугун жинояткор АҚШ ва унинг минтақадаги малайларининг таназзул топишига гувоҳмиз

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўтмишдаги таҳдидларнинг оғир давридан сўнг, бугун биз жиноятчи АҚШнинг таназзул топиши ва унинг малайларининг заифлагига гувоҳ бўлмоқдамиз деб изоҳади.

Бугун Эрон ислом республикаси қуролли кучлари штаби қўмондони генерал Муҳаммад Боқирий  қуролли кучларининг Молики Аштар номидаги 12 чи фестивлида  ўтмишдаги таҳдидларнинг оғир даврдан кейин бугун биз  жиноятчи АҚШ ва минтақадаги унинг малайларининг таназзули ва заифлигига гувоҳмиз деб қўшимча қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари шунингдек, АҚШни Афғонистондан қочиб кетгани,   Ироқ ва Суриянинг айрим минтақаларидан  АҚШ ҳарбий кучларини чиқарилиши,  Форс Кўрфазидаги АҚШнинг ракета ҳужумларига зид системалари ва ҳаво ҳужумларига қарши ривожланган техника ва тажҳизотларини камайтирилиши ва бошқа жойга кўчирилиши, денгиз кучларини камйтрилиши ва уларни  Хиойнинг жануб сарзаминларига ўтказилишини  АҚШ ва минтақадаги унинг малайлари таназзулининг яқол далилидир деб аниқлик киритди.

Генерал Боқирий ўз сўзларида   жиноятчи АҚШ ва сионистлар учун  тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлар  қийин бўлсада аммо  Эрон ислом республикасига қарши душманлик ва фитна солишдан воз кечишмаган ва ҳар доим  Эрон ҳукумати  ва Эроннинг минтақавий иттифоқчилари учун турли йўллар билан таҳдид ва муаммоларни келтириб чиқаришмоқда деб эълон қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи бугунги вазият Эрон қуролли кучларидан имкон қадар ҳушёрликни талаб қилаётганига ишора қилиб,  доимий тайёргарлик ва жанговар қобилиятни доимий равишда ошириш ,Олий Бош қўмондони бўлган Инқилоб раҳбарининг армия, соқчилар корупси, басижийлар-кўнгилли кучлар ва энг юқори даражадаги қўмондонилкдан энг қуйи даражада қадар доимий талабларидир деб эслатди.

 

Ёрлиқ