Теҳронда Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг саммити бошланди
Эрон пойтахти -Теҳрон шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг саммити бу мамлакатлар ТИВ раҳбарлари даражасида ва Эрон президентининг биринчи ўринбосари иштирокида бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Хитой, Эрон, Покистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари Афғонистонга қўшни давлатлардир.
Россия ҳам Покистон мезбонлигида ўтказилган саммитнинг биринчи босқичда қатнашишни таклиф қилди ва аъзо давлатлар розилиги билан иштирок этди.
Теҳрон йиғилишида Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари виртуал нутқ сўзлайдилар. Учрашувда Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Россиянинг Теҳрондаги элчиси ҳам қатнашадилар.
Саммит жараёнида Эрон прездентининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир маросим очилишда нутқ сўзлайди ва БМТ Бош котиби мурожаатларини ўқиб берилади. Теҳрон ҳукумати ташаббуси билан ўтказилаётган саммит ўнлаб ички ва ташқи мухбирлар томонидан ёритилади.