Мухбир: Афғонистонга қўшни давлатларининг хавфсизлиги Афғонистон хавфсизлиги билан боғлиқдир
(last modified Wed, 27 Oct 2021 09:19:33 GMT )
октябр 27, 2021 14:19 Asia/Tashkent

Эрон президентининг биринча ўринбосари Афғонистонга қўшни давлатларнинг хавфсизлиги ва барқарорлиги бу давлат хавфсизлиги билан боғлиқдир деб айтди.

Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, бугун Теҳронда бошланган Афғонистон қўшнилари саммитидаги нутқида   Эрон президенти биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир, Афғонистоннинг қўшнилари бу мамлакат билан чуқур тарихий ва маданий алоқаларга эга. Шу нуқтаи назардан Афғонистон ва унинг қўшнилари ўртасида  Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларида хавфсизлик, барқарорлик  ва тинчликни боғлайдиган ўзига хос тақдир дейиш мумкин деб изоҳлади.

Эрон президентининг биринчи ўринбосари,  Афғонистон халқини қирқ йилдан ортиқ вақтдан бери беқарорлик, ишончсизлик, уруш ва қон тўкилишини бошидан кечираётганини баён этиб,  АҚШнинг Афғонистондаги  20 йиллик ишғоли афғонистонликларга хавфсизликни ёмонлашиши, экстремизм, терроризмнинг кучайиши ва иқтисодий қолоқликдан бошқа ҳеч қандай таъсир кўрсатмади деб эълон қилди.

Муҳаммад Мухбир шунингдек  АҚШнинг 2,5 триллион доллардан ортиқ сарфлаган мантиқсиз сиёсати ва масъулиятсиз, ўйламаган ва бир томонлама ҳаоакатлари тўлиқ барбод бўлди деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси президентининг биринчи ўринбосари,  Афғонистонда кучли ва миллий ҳукумат шаклланиши йўлидаги тўсиқларни олиб  ташлашимиз ва бу ҳукуматга хавфсизликни  таъминлаш ва мамлакатни тубдан қайта қуришда ёрдам беришимиз лозим деб аниқлик киритди.

Мухбир ўз сўзларининг бошқа қисмида  бугунги кунда Афғонистон мамлакатининг  кўплаб гуманитар, хавфсизлик ва иқтисодий инқирозга дуч келганини эслатиб, такфирчи террорзим, жумладан ИШИД террорчи гуруҳи минтақада АҚШнинг ишончли кучлари сифатида фаол бўлган ва  Афғонистон халқнинг хавфсизлигини нишонга олган деб қўшимча қилди.