Абдуллоҳиён Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашни таъкидлади
-
Абдуллоҳиён Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлашни таъкидлади
Эрон ТИВ раҳбари турли соҳаларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантиринш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Теҳронда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан учрашганида Афғонистондаги сўнгги воқеалар, турли соҳалар айниқса транзит, энергетика тармоқларидаги ҳамкорликлари ва икки мамлакатнинг ШҲТ доирасидаги алқолара юзасидан фикр алмашди.
Абдуллоҳиён Ўзбекистон мамлакати ппрезидент сайловида Шавкат Мирзиёевни қайта ғалаба қозонгани ва бу мамлакатни ШҲТнинг навбатдаги раиси сифатида сайлангани муносабати билан табриклаб, Ўзбекистонниг ШҲТдаги раислик давридаги Эроннинг бу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш жараёнини амалга оширилишга умид билдирди.
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликларни мустаҳкамлашш ва ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш аҳмиятига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси Ўзбекистон билан техник ва муҳандис хизматлари, янги технологиялар, энергия алмашуви, қишлоқ хўжалиги, балиқчилиқ ва туризм соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам бу борада Тошкент ва Теҳрон мулоқотининг муҳимлигига ишора қилиб, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш аҳамиятини баён этар этди.
Камилов Ўзбекистоннинг икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорикни турли соҳаларда, айниқса энергетика соҳасида ҳам кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилиб, икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ўтказишни тезлаштиришга чақирди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг Эроннинг Чобаҳор портининг транзит имкониятидан фойдаланиши истагини қайд этиб, уч давлат ўртасидаги транзит ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун Эрон, Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг 3 томонлама учрашувини ўтказиш зарурлигини эслатди.
Эроннинг ШҲТ билан алоқаларини мустаҳкамаш, келаси йилда ШҲТнинг навбатдаги раиси бўлган Ўзбекистонда бу ташкилот раҳбарлари саммитини ўтказиш, Абдуллоҳиён ва Камилов томонидан муҳокама қилинган бошқа масалалардан эди.