ноябр 01, 2021 15:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ
    Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон ислом республикаси ва АҚШ ўртасида ҳар қандай шаклидаги муносабат мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода  матбуот анжуманида,  Ғарбдаги айрим ОАВнинг  АҚШнинг Эронга икки томонлама алоқларни қайта тиклашни таклиф қилгани хусусидаги хабарига жавобан,  Эрон ва АҚШ ўртасида муддатлардан бери музокара ўтказилмаган деб изоҳлади.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида, бизнинг бу борадаги позициямиз аниқ. АҚШ 2231 сонли резолюциясини бузди ва ноқонуний равишда ядровий кулишувни тарк этди ва Биргаликдаги ҳаракат режасиниа вайрон қилиш учун бор кучини ишга солди ва  Эронга қарши ноқонуний ва шафқатсиз санкциялар қўллади ва бу вазият ва ҳолатлар ўзгармагунича Эрон ва АҚШ ўртасида ҳеч қандай шаклда алоқа ўрнатилмйди деб  эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби  Европа Иттифоқи ҳам пассив позициясини тарк этиб ҳаракатсизлигини тўхтатиб, фаол иштирокчига айланиши керак деб айди.

У  Европа тройкасининг сўнгги баёниясига тўхталиб,  Англия, Германия, Франция давлатлари  АҚШни Халқаро ядровий келишувни тарк этганидан кейин,  ўз мажбуриятларини бажармаган деб аниқлик киритди.

Хатибзода  Эрон исломнинг асл эътиқоди ва Инқлоб раҳбарининг фатволари асосида  ҳеч қачон оммавий қирғин қуролларни ишлаб чиқармайди ва  бу масала учун Эроннинг мудофаа доктринасида ўрин йўқ деб эслатди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  Эрон ҳукумати  бутун дунё бир фикрга келиб оммавий қирғин қуролларни йўқ қилиши керак деган ақидага эга бўлганини баён этиб,  АҚШ дунёда ядро қуролдан фойдаланиб, уятсизлик билан жиноят содир қилган ягона мамлакатдир ва бир кун келиб у ядровий қуролсизланишни қабул қилиши керак деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ