Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 06 Nov 2021 12:01:50 GMT )
ноябр 06, 2021 17:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 120 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 127 минг 173 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 6 минг  803 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда  вирусга чалинганлар сони 5 миллион 980  минг 260  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 5 миллион  588 минг  545  киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 54  миллион 977 минг 728  киши биринчи доза, 38  миллион  435   минг 297 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 93  миллион 562 минг  617 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ