Эрон ҳукмати Ироқ Бош вазирига қилинган суиқасдни қоралади
(last modified Sun, 07 Nov 2021 11:09:49 GMT )
ноябр 07, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Ироқ Бош вазирига қилинган суиқасдни қоралади
    Эрон ҳукумати Ироқ Бош вазирига қилинган суиқасдни қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби Ироқ бош вазирига уюштирилган суиқасдни қоралади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода, Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимийга қилинган ҳужумни қоралаб,  Эрон ислом респубилкасининг Ироқда барқарорлик, хавфсизлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш хусусидаги позициясини яна бир бор таъкидлади.

Хатибзода шунингдек  Ироқ хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солаётган фитналарга нисбатан барчаларини ҳушёрликка чақириб,  ўтган 18 йил ичида Ироқнинг барқарорлиги, хавфсизлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузган ва террорчи ва фитначи гуруҳларни яратиш орқали ўзларининг минтақавий мақсадларига эришишга интилаётган айрим томонлар манфаатлари йўлидаги ҳодисалар эканлигини маълум қилди.  

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  Ал-Козимийни бу суиқасддан нажот топгани ва омон қолганидан хурсандлигини билдириб,  Ироқ халқи, ҳукумати ва сиёсий оқимлари бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан бу мамлакатнинг тараққиёти ва қўллаб-қувватлашига ҳисса қўшишига умид билдирди.