Эрон ТВ раҳбари: Эрон яхши келишувга эришишга интилмоқда
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Эрон ҳукумати яхши келишувга эришишни истайди деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Франция ТИВ раҳбари Jan-Iv Le Drian бугунги телефон суҳбатларида, турли мавзулар жумладан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва Венеда бўлиб ўтган музокараларни муҳокама қилишди.
Амир Абдуллоҳиён ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасидаги мавжуд вазият учун АҚШ масъул бўлгани ва Вашингтоннинг исрофгарчиликларда Европанинг уч давлатининг сукут сақлаш ролини баён этиб, Эрон ҳукумати яхши келишувга эришмоқчи, бироқ унинг талаблари бор, масалан бошқа томон ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қайтиши ва санкцияларни ҳам самарали олиб ташлаши зарур деб эълон қилди.
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Эронга қарши қўллаган янги санкцияларига тўхталиб, бундай ҳатти -ҳаракат Эроннинг АҚШга нисбатан ишончсизлигининг тасдиғи эканлиги ва кафлатлар бериш ва самарали текширув ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Абдуллоҳиён Эроннинг мудофаа дастурини ҳар қандай давлатнинг суверен ҳуқуқи эканлигини эслатиб , АҚШ санкцияларининг ноконструктив ҳатти -ҳаракатларидан қатъий назар биз Эроннинг мудофаа қудратини янада оширишда давом этамиз деб маълум қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири МАГАТЭ бу масалани сиёсийлаштиришдан воз кечиши зарурлигига ишора қилиб, Эрон ҳукуматини бу ташкилот билан ҳамкорликларини давом этишини айтди.
Франция ТИВ раҳбари ҳам эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Париж давлатини барча томонларни ядровий келишув қайтишини қўллаб-қувватлаб, бу йўлда бор куч- қудратини ва имкониятларини ишга солишини таъкидлаб, Венадаги бўлажак музокаралар тез орда натижалар беришига умид билдирди.