Эрон жаҳон мамлакатлари ичидаги энг хавфсиз ва тинч юрт ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6712
Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири Эронни жаҳон мамлакатлари ичидаги энг хавфсиз ва тинч юрт дея атади
(last modified 2018-08-22T17:48:04+00:00 )
октябр 17, 2016 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон жаҳон мамлакатлари ичидаги энг хавфсиз ва тинч юрт ҳисобланади

Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири Эронни жаҳон мамлакатлари ичидаги энг хавфсиз ва тинч юрт дея атади

Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири Эронни жаҳон мамлакатлари ичидаги энг хавфсиз ва тинч юрт дея атади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий душанба куни Эрон шарқидаги Хуросони жанубийдаги Валийи Фақиҳ намояндалари билан учрашганда шундай айтдики, бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятидаги тинчлик ва осойишталик мисли йўқ бўлиб, дунёнинг ҳеч қайси бир нуқтасида бундай хавфсизлик мавжуд эмас. Маҳмуд Алавий Эрон атрофидаги ҳозирги нотинчликларга ва урушларга ишора қилиб шундай айтдики, душманлар Эронни беқарор ва нотинч қилиш мақсадида Эронга таъсир ўтказиш учун кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширди, аммо Эрон ислом жумҳуриятининг хавфсизлик ва разведка кучларининг ҳушёрлиги ва жиддий саъй-ҳаракатлари боис, уларнинг ҳар қандай ҳийла найранглари ва ғаламизликлари бартараф этилди.