Инқилоб Раҳбари: Эроннинг барча муаммолари учун илмий ечим топиш мумкин
-
Инқилоб Раҳбари: Эроннинг барча муаммолари учун илмий ечим топиш мумкин
Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон миллати ёшларининг элита ва истеъдодли салоҳияти мамлакатнинг илмий бўшлиғини жаҳон ва глобал илм-фан билан тўлдириш, илм-фаннинг глобал чегараларини кесиб ўтиш, янги ислом цивилизациясини яратиш ва мамлакатнинг порлоқ келажагини рўёбга чиқаришга йўл очиб беришининг имкони бор деб таъкидладилар.
Бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ёш элита- ва юқори даражадаги илмий истеъдодлар билан учрашганида, Эрон халқи потенсиал элитадан иборат ва шу сабабли узоқ вақдан бери- йиллардан бери мустамликачиларнинг психологик ҳужумларига учраган. Зўравон қудратлар эса аввалдан Эрон халқининг истеъдод ва қобилиятини унитиши ва ҳатто инкор қилиши ва "биз қила олмаймиз" деган катта ёлғончиликларни қабул қилишга ундаб Эронга қарши бундай таблиғотлар олиб борган деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб Раҳбари бу учрашувда Эроннинг охирги 200 йиллик тарихида ўша даврдаги мустамликачилар ва ҳукмдорлар бир овоздан Эрон миллатининг ожизлигини тарғиб қилишар эди ва Инқилоб ғалабаси ғҳам бу жараёнга нуқта қўйди деб эслатдилар.
Оятуллоҳ Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ғофил бўлиш ва талончиликни мустамилкачиларнинг халқларга ожизликни тан олишга ундашдаги иккита бир -бирини тўлдирувчи ҳийласи ва мақсади эканлигига ишора қилиб, қачонки бир миллат ўз потенсиали ва имкониятларидан ғафлатда қолса унинг талон-тарож қилиш осон бўлади деб айтдилар.
Ул Ҳазрат Қуръони каримнинг бепарволик ва ғафлатда қолишнинг салбий оқиатлари тўғрисидаги аниқ оятларига таяниб, Худо самовий китобида душманларнинг осонгина сизларга ҳужум қилиш учун ғафлатга қолганларининг ва қурол яроқларингиз ва имкониятларингига нисбатан бепарво бўлишингиндан суиистеъмол қилишидан огоҳлантирган. Бу масала бугунги кунда учувчисиз учоқлар ва ракеталар масаласида дунёда бўлаётан босим ва баҳс-мунозараларни ҳисобга олган ҳолда муҳимдир деб баён этдилар,
Инқилоб раҳбари бир неча йил аввалги Эроннинг келажаги ва илм-фан соҳасида дунёга етакчилик қилиш зарурлиги ҳақида сўзлаган нутқини эстатиб, Эронни келажакда жаҳон илм-фанининг манбасига айланиши учун ҳааркт қилишимиз керак ва уша пайтда ҳар бир киши янги ва сўнгги илмий топилмаларга қўл топиши уун форс тилини ўрганиши тўғри келади. Дарҳақиқат тарихнинг турли нуқталарида эронликлар дунё билимининг энг юқори поғонасида эдилар ва Эрон олимларининг китоблари Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан ўқитилиб иқтибос келтиради деб эълон этдилар.
Эрон олий раҳбари бу ёруқ ва фахрли келажакка эришиш учун 3 та қадамни ташаш зарурлигини таъкидлаб қуйидагича дедилар: биринчиси: ҳозирги бўшлиқни жаҳон илм-фанининг олдинги қаторлари билан тўлдиришга қаратилган катта саъй -ҳаракатлар, иккинчилан: глобал илм-фан сарҳадларини кесиб ўтиш ва инсоният жамиятига янги илмий кашфиётар тақдим этиш. Уччинси: фойдали билим ва илм-фанга асосланган янги ислом цивилизациясини барпо этишдир.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек " марказий масала" ва мамлакат муаммоларини ҳал этишни Эрон илмий жамоатчилигининг муҳим мақсади эканлигига тўхталиб, сув муаммолари, экология, транспорт, ижтимоий зарар, қишлоқларни эвакуация қилиш, пул, молия, солиқ, банк ва ишлаб чиқариш каби муаммоларни санаб ўтган ҳолда, мамлакатдаги барча муаммоларнинг илмий ечимини топиш зарурлигига урғу бердилар.
Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида " сунъий интеллект" ни муҳим ва истиқболли масала сифатида баҳолаб, бу масала дунёнинг бошқарувида рол ўйнайди ва биз шундай ҳаракат қилишимиз керакки Эрон сунъий интелект дунёсининг энг яхши 10 давлатлари қаторига кирсин деб буюрдилар.
Ул Зот Эрондаги ишлаб чиқариш йўлидаги энг муҳим тўсиқларни алоҳида таъкидлаб, умидсизлик, беҳудалик ҳисси, ҳимматсизлик, сабрсизлик, қийинчиликдан қочиш, ночорлик ҳисси ва хавф хатардан қўрқишнинг зарарли жиҳатларини эслатиб ўтдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари илмга асосланган компаниялари ривожнатириш ва кучайтириш йўлини ўз маҳслотларини мамлакат ичида ишлатиш бўлганини айтиб, илмга асосланган компаниялар маҳсултларини мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилганида, шунга ўхшаш маҳсулот импорт қилинмаслиги лозим деб маълум қилишди.
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси илмга асосланан компаниялар маҳсулотларининг экспортига йўл очишни давлат идораларининг яна бир вазифаси сифатида таъкидлаб, ҳукумат ва корпоратив маркетинг ва бозорлар фаолиятидан ташқари Эрон телерадиокомпания хорижий эшиттиришлар бўлинмаси ҳам Эрон товарлари ва маҳсулотларини тарғиб қилишни режалаштириш ва ҳаракат қилишни айни муддаодир деб аниқлик киритдилар.