ноябр 18, 2021 12:12 Asia/Tashkent
  • Тахтравончи: Афғонистон ҳудудидан террорчилик фаолиятлар учун фойдаланилмаслигига ишонч ҳосил бўлиши керак
    Тахтравончи: Афғонистон ҳудудидан террорчилик фаолиятлар учун фойдаланилмаслигига ишонч ҳосил бўлиши керак

Эроннинг БМТдаги доимий элчиси ва вакили Афғонистон тўпроғи террорчилик фаолиятлар учун фойдаланилмаслигига ишонч ҳосил бўлиши керак деб айтди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси Мажид Тахтравончи  кеча  " Афғонистон вазияти" хусусидаги бу ташкилот хавфсизлик кенгаши йиғилишида Афғонистон иқтисодиётининг тўлиқ қулашига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаб, гуманитар вазият жуда хавотирланарлидир ва  қиш фаслининг яқинлашиши билан Афғонистон халқи гуманитар фожеа ва инқирозга дучор  бўлишмоқда деб изоҳлади.

Эроннинг БМТдаги  вакили, Афғонистонга қўшни мамлакат бўлгани ва икки халқ ўртасидаги тарихий, маданий, тил ва диний муштаракликлари сабаб Эрон мамлакати  Афғонистон халқи муаммоларига бефарқ бўла олмайди деб қўшимча қилди.

Тахтравончи сўзларининг бошқа қисмида,  Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва халқ ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган гуманитар ёрдамни ўз вақтида етказиб бериш ва музлатиб қўйган активларини озод қилиш ҳеч қандай сиёсий ёки шартли бўлмаслиги лозим дея  эслатди.

Эроннинг БМТдаги вакили шунингдек Афғонистонда юз берган сўнгги террорчилик ҳужумларни жуда хавотирланарли бўлганини таъкидлаб,  терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашга содиқ барча этник ва диний гуруҳлар, аёллар ва турли қавм-элатлар иштирокида Афғонистонда инклюзив ҳукуматнинг ташкл этилиши ва  сайланган халқ ҳукуматини ўрнатиш ҳамда барча афғонистонликлар шу жумладан инсон ҳуқуқлари асосида халқ ҳуқуқларни кафолатлаш ва ҳимоя қилиш, ҳам  тинч, барқарор, хавфсиз Афғонистонни қуршнинг энг муҳим ва ҳаётий мавзуларидандир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ