Эрон Афғонистондаги қочқинлар аҳволидан хавотир билдирди
Эрон ТИВ матбуот котиби қиш фаслида Афғонистон қочқинларининг аҳволидан хавотир билдирди.
Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода ҳафталик матбуот конфренцияда, Эрон пресс мухбирининг афғонистонлик қочқинлар ва муҳожирларнинг қиш фаслидаги аҳволи хусусидаги саволига жавобан, Эроннинг барча масъул ташкилотлар айниқса оғир вазиятда афғонистонликлар ёнида эканлигини маълум қилди.
Хатибзода шунингдек Эрон Афғонистоннинг турли шаҳарларида хусусан совуқ мавсумда ва ёқилғи етарли бўлмаган пайтларда турли гуманитар ёрдам жўнатган деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи Эрон мамлакати қирқ йилдан ортиқ вақт мобайнида, 4 миллиондан ортиқ афғонистонилкларни қабул қилган аммо, бу вазият давом эта олмайди айниқса халқаро ташкилотлар масъуиятини ўз зимасига олмаганида вазият шу тарзда давом эта олмайди деб аниқлик киритди.
Саъид Хатибзода МАГАТЭ Бош котиби Рафаэл Гроссининг Теҳронга бугун кечқурун ташрифига ҳам тўхталиб, Халқаро атом энергияси агентлигининг техник ҳамкорликлари йўналишида қолиши ва айрим масаларни ғаразли сиёсатлар ва позициялар орқали ўз ниятини бу ташкилотга юклашига рухсат бермаслиги лозим деб баён этди.
Эрон ТИВ наттоғи ядровий келишув -Биргаликдаги ҳаракта режаси, Эрон учун аниқ манфаатлар, иқтисодий фойда ва ташқи сиёсатини нормаллаштириш каби натижалар келтирмаса, бошқа томон ҳам музокаралар эшиги абадий очиқ қолмаслигини билиши керак деб эълон қилди.