Саъид Хатибзода: АҚШ ва Европа тройкаси сохта баёнотлар тарқатмоқда
Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби, Вена музокаралари арафасида, Ғарб давлатларининг номақбул ҳатти-ҳаракатларини танқид қилди.
"Эрон пресс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода, Твиттер саҳифасидаги Вена музокаралари арафасида, АҚШ /Европа тройкаси ва Эрон ислом ресубликасининг ҳаракатларини солиштириб, Ғарб мамлакатлари санкцияларни кучайтириб, ёлғон баёнотлар бериб, ўзгартирилган ҳисоботлар тарқатиб, Исроил таҳдидлари олдида сукут сақлашмоқда. Ва ҳолангки Эрон ҳукумати қатъий ва жиддий музокаралар қилувчи гуруҳни юқори даражада ташкил этиш, зудлик билан яхши келишувга эришиши, Биргаликдаги ҳаракат режасини ижро этиш ва 2231 сонли резолюцияни амалга ошириш ва минтақавий маслаҳатлашувлар пайидадир деб қўшимча қилди.
Хатибзода шунингдек Вена музркара арафасида Ғарб давлатларининнг номақбул ҳаракатларни танқид қилиб, икки томоннинг мақсадлари ва устувор йўналишини солиштиришнинг ўзи кифоя деб таъкидлади.
Германия, Франция ва Британия кеча МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши, АҚШ қарашларини ҳимоя қилиш мақсадида чиқарган баёнотида, МАГАТЭ билан энг юқори ва яхши ҳамкорликда бўлган Эрон мамлакатини ҳамкорлик қилмасликда айблашга уринмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ядровий келишув ё ўзи Биргаликда ҳаракат режаси, 2015 йилда Эрон ва 5+1 гуруҳи / БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 та доимий аъзоси ва Германия/ ўртасида эришилган келишув эди ва 2016- йилда ижро этилди.
Аммо АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2018 йилнинг май ойида бир томонлама бу келишувни тарк этди ва Эрон халқига қарши максимал босм мақсадида иқтисодий терроризмни жорий қилди.