Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон президенти Иброҳим Раисий Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биланн учрашганида минатақа ҳамкорликлари билан савдо алоқаларни кенгайтириш Эрон ташқи сиёсатини устувор йўналишида эканлигини маълум қилди.
Кеча Эрон ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ЭКО иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар президентларининг 15 -чи саммити доирасида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганида, муносабатларни кенгайтириш учун минтақа мамлакатларининг барча имкониятларидан фойдаланишни бу мамлакталар олдига имуносиб фурсат ва имконият деб атади.
Иброҳим Раисий бу учрашувда дунёнинг ҳозирги вазиятида, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликлари кўп таҳдидларни имконият ва фурсатга айлантириши ва минтақа давлатларининг фаол қатнашишлари билан бегона ва хорижий давлатларни аралашишига ўрин қолмайдиганини эслатиб ўтди.
Эрон ислом республикаси президенти, Эрон Ўзбекистон республикаси билан барча соҳаларда, жумладан иқтисодиёт, транспорт, энергетика тармоқларида ҳамда терроризмга қарши курашда алоқаларни яхшилашга тайёр эканлигини таъкидлади.
Раисий шунингдек Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш аҳамиятли эканлигини айтиб, икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий алмашинувига тўхталиб, Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари узоқ муддатли ҳамкорлик учун йўл харитасини тузишлари керак деб баён этди.
Ашхободда бўлиб ўтган Эрон ва Ўзбекистон президентлари учрашувида, Афғонистон мавзуси муҳокама қилинган бошқа масалалардан эди. Томонлар барча этник гуруҳлар ва диний гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат барпо этиш орқали мамлакатда хавфсизлик вамустаҳкам тинчликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Учрашувда Ўзбекстон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам минтақа Эроннинг фаол ёндашувини юқори баҳолаб, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка барча давлатлар ва халқлар иштирокида эришиш мумкин ва Ўзбекистон ҳам Эрон билан турли соҳаладаги ҳамкорликларни олқишлайди деб аниқлик киритди.
Ўзбекистон президенти, икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва алмашинуви муносабатларни ривожлантириш учун яхши ўзан сифатида баҳолаб, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.