Эрон ва Франция президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Tue, 30 Nov 2021 06:35:56 GMT )
ноябр 30, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Франция президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
    Эрон ва Франция президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатида, Эроннинг 4+1 гуруҳи ва Европа Иттифоқи билан ядровий музокаралар хусусида гаплашди.

Томонлар бир ярим соат давом этган телефон орқалибу суҳбатида,  Эрон ва Франция ўртасидаги икки томонлама алоқаларни, шунингдек  Венада бўлиб ўтаётган Эрон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги ядровий музокаралар масласини муҳокама қилишди.

Санкцияларни бекор қилиш учун, 4+1 гуруҳи, Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари ўртасида  Венадаги музокараларнинг иккинчи раунди икки соатга яқин вақт давом этиб якунланди.

Йиғилиш ортидан  Венадаги Халқаро ташкилотлар яқинидаги Рссия вакили Михаил Ульянов Твиттер саҳифасида,  йиғилиш иштирокчилари кейинги зудлик одиларни ташлаш хусусида келиша олишди.  бу йиғилиш анча мувафаққиятли бошланди деб ёзди.

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда, Эрон делегацияси  Эрон халқига қарши қўлланган санкцияларин бекор қилиш масаласига қатъий эътибор қаратиб,  ҳуқуқий-иқтисодий  доирада Венага шаҳрира борган.

Бунддан олдин Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам ўз баёнотида,  Эрон  ядровий келишувдаги Ғарб давлатларининг барча масъулиятсизликларига қарамай,  яхши ният кўрсатиш ва  бир ёқлама ва  ноқонуний санкцияларни бекор қилиш мақсадида,  4+1 гуруҳи билан" яхши келишув" га эришиш учун натижага қаратилган мулоқотга тайёр деб эълон қилди.