Эрон чегара кучлари ва Толибон ҳаракати ўртасидаги тўқнашув тафсилотлари маълум қилинди
Кеча Эрон чегара кучлари ва Толибон ҳаракати кучлари ўртасида можаро ва ҳарбий тўқнашувлар юз берди.
Кеча Афғонистоннинг Нимрўз виляотидаги Шағолак минтақасида чегарадаги тушунмовчиликлар туфайли Эрон чегара кучлари ва Толибн ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Хабарга биноан, сўнгги йилларда Эрон ичкарисида ва Афғонистон билан чегаранинг бир неча юз метр узоқликда контрабандачилар ва чегара бузувчиларига қарши кураш олиб бориш учун девор қурилганди.
Шунингдек кеча чоршанба куни бир гуруҳ эронлик фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишчилари одатдагидек девордан кесиб ўтиб Эронга тегишли ушбу ҳудудлардаги ўз экинларига боришади аммо ушбу деворларни кўртб Толибон гуруҳи кучлари эронилкларни Афғонисон ҳудудига ўтган деган нотўғри хулоса чиқаради.
Толибон кучлари эронликлар томон ўқ отишади ва бу масала Эрон чегара кучларининг аралашуви ва ниҳоят тўқнашувга сабаб бўлади.
Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид, ҳам Эроннинг Систон -Балучистон вилояти билан чегарадош Афғонистоннинг Нимрўзда юз берган икки мамлакат чегаралари ўртасидаги ҳодиса олди олинди ва ҳеч қандай талофат ҳам бўлмади деб айтди.
Бироқ Толибон муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳор Балхий ҳам Твиттер саҳифасида Афғонистон ва Эрон чегарасидаги тўқнашувлар икки мамлакат чегара кучлари саъй ҳаракатлари билан тўхтатилди ва бу ҳодисаларни такррланмасликига келиша олишди деб қўшимча қилди.