Шамхоний: Форс кўрфазида Эроннинг ҳарбий ҳузури минтақа хавфсизлигининг кафилидир
(last modified Tue, 18 Oct 2016 14:20:37 GMT )
октябр 18, 2016 19:20 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний  Эрон жанубидаги Кеш оролида
    Али Шамхоний Эрон жанубидаги Кеш оролида

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Форс кўрфазидаги Эроннинг ҳарбий ҳузурини минтақа хавфсизлиги ҳамда нефт ташувчи кемаларни бемалол ҳаракат қилишлари ва савдо -тижоратни кенгайтириш заминларини вужудга келишига кафолат бераётганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Эрон жанубидаги Кеш оролида ўтказилган денгиз саноатининг 18 чи йиғилишида Эроннинг сув чегаралирини қўриқлашда  Эрон ислом жумҳурияти армияси ва Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг қудрати ва янги ютуқлари бугунги кунда барчага маълумдир деб қайд этди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби ўз сўзларида  сув коридорларининг стратегик аҳамияти,  эркин ва халқаро сувларга чиқиш учун Эроннинг махсус геополитик мавқеияти ҳамда дунёнинг энергетика марказида жойлашганига ишора қилар экан,  бугунги кунда Эроннинг манфаатларини кенгайиши ва ҳарбий- иқтисодий тармоқларини нишонга олган таҳдидларга ҳам тўхталиб ўтди.