Ҳиндистон: Эроннинг Чобаҳор порти минтақа учун савдо транзит марказидир
(last modified Mon, 13 Dec 2021 08:13:14 GMT )
декабр 13, 2021 13:13 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон: Эроннинг Чобаҳор порти минтақа учун савдо транзит марказидир
    Ҳиндистон: Эроннинг Чобаҳор порти минтақа учун савдо транзит марказидир

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Эроннинг Чобаҳор портини минтақа учун тижорий марказ сифатида таърифлади.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳиндистон ТИВ  раҳбари Сабраманиан Жайшанкар  Чобаҳор портини кенгайтириш  масаласида Эрон билан ҳамкорликларига  тўхталиб,  ушбу порт минтақа учун савдо транзит маркази бўлиб,  Ҳиндистон билан алоқаларни мустаҳкамлашишлари йўлида денгизга чиқиш имкоинятига бўлмаган давлатлар учун  янада тежамроқ ва барқарор йўналишни таъминларади деб таъкидлади.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири  Деҳли давлати  Чобаҳор портини ривожланинтириш учун жами 85 миллион долларр грант ва  150 миллион доллар кредит  ажратмоқчи деб изоҳлади.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари шунингдек  АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ҳеч қандай тарзда Чорабҳор портини ривожланириш режасини ўз ичига олмайдигига тўхталиб,  Деҳли давлати 2020-йилда Афғонистонга озиқ-овқат ёрдам сифатида 75 минг тонна буғдой етказиш учун Чобаҳор портидан фойдаланган ва ҳозиргача  Афғонистонга  2000 тонна ғалла жўнатган деб баён этди.

Эслатиб ўтамиз  2016-йилда Ҳиндистон , Эрон ислом респубилкаси ва Афғонистон ўртасида  шимол-жануб халқаро транзит коридори учун 3 томонлама шартнома имзоланди ва бу шартнома Ҳиндистон сармояси ҳисобига Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантиришга қаратилган.

Эрон жанубидаги Чобаҳор порти  Макрон денгизи ва Ҳинд океани соҳилларида жойлангна Эрондаги ягона океан портдир.

Эроннинг Чобаҳор порти стратегик жойшашуви ва денгизга чиқа олмайдиган Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлаларга энг яқин йўл бўлиши билан алоҳида аҳамиятга эгадир.

 

Ёрлиқ