Эрон ва Туркманистон президентларти икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга урғу бердилар
(last modified Mon, 13 Dec 2021 12:23:18 GMT )
декабр 13, 2021 17:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон президентларти икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга урғу бердилар
    Эрон ва Туркманистон президентларти икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришга урғу бердилар

Эрон ислом республикаси ва Туркманистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ошириш учун чегара бўйича ҳамкорликни кучайтириш, товар савдосини осонлаштириш ва иқтисодий ва савдо ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон президентлик матбуот хизматининг хабар қилишича, бугуни Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  Туркманистон президенти  Гурбангули Бердимуҳаммедов билан телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат ўртасида транзит ва юк ташиш бўйича мҳим ҳамкорликларни таъкидлаб,  Эрон ва Туркманистон расмийларининг саъй -ҳаракатлари билан чегара алоқаларини кучайтиришда яхши чоралар кўрилган деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек  газ соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Туркманистон ва Озарбойжон респубилкаси  ўртасидаги Суап лойиҳасини амлага оширишда ҳам Эрон  яхши чора-тадбирларни амлага оширган деб қўшимча қилди.

Туркманистон президени ҳам қўшни давлатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш аҳамиятига тўхталиб,  минг йиллик тарихга эга Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқалар халқаро ташкилотлардаги ҳамкорлик шаклида давом этиши керак деб айтди.

Бердимуҳаммедов шунингдек  Ашхобод ва Теҳрон муносабатларида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг муҳимлигини баён этиб, Эроннинг тиббиёт ривожланиши соҳасида алоҳида ўрни борлигини ҳам эслатди.

Туркманистон президенти ўз сўзларида,  Озарбойжон республикаси ва Туркманистоннинг Эрон ҳудудиданг ўтадиган Суап шартномасининг ўта аҳамятли  эканлигига ишора қилиб,  бу соҳада 3 мамлакат ўртасида қўшма ҳамкорлик комиссиясини ташкил этилишини маълум қилди.