Эрон давлати Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятидан фойаланишга ёндашувини олқишлади
(last modified Wed, 15 Dec 2021 07:48:42 GMT )
декабр 15, 2021 12:48 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятидан фойаланишга ёндошувини олқишлади
    Эрон давлати Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятидан фойаланишга ёндошувини олқишлади

Эроннинг йўл ва шаҳарозлик вазири ўринбосари Эрон ислом республикаси Ўзбекистоннинг Чобаҳор порти имкониятидан фойдаланишга ёндошувини олқишлади.

Эроннинг йўл ва шаҳарозлик вазири ўринбосари Алиакбар Сафоий, Эрон, Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг 3 томонлама 2 чи йиғилишида қўшни мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш Эрон ислом республикасининг ташқи сиёсатини устувор йўналишидир деб таъкидлади.

Алиакбар Сафоий ўз сўзларида, Ўзбекистоннинг Чобаҳор меморандумига қўшилиши билан биз яқин келажакда Ҳиндистон,Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транзит йўналишини осонлаштиришга гувоҳ бўламиз деб айтди.

Эроннинг портлар ва денгизчилик ташкилоти директори ҳам бўлган Сафоий ўз сўзларида ўтган бир неча йил ичида  ва Чобаҳор келишувини ижро этила бошлангани билан  шаҳид Биҳиштий номидаги портда тирбандликлар ҳам кўринарли даражада ошган ва Эрон, Ҳиндистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларнинг ҳамкорилклари билан Чобаҳор портини олдинга қараганда ошишига умид қиламан деб таъкидлади.

Ҳиндистоннинг портлар, денгиз ва Сув йўллари вазири ўринбосари Санжи Бранжан ҳам бу учршувда  Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги Чобаҳор меморандуми Афғонистон учун халқаро сувларга чиқиши ва Эрондаги Чобаҳор портини ривожланитириши йўлидир деб қўшимча қилди.

Ҳиндистоннинг ушбу расмийси шунингдек  Чобаҳор порти сўнгги йилларда минтақанинг транзит марказига айланган ва  Ҳиндистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан боғлаш учун тежамроқ ва барқарор йўналишдир деб аниқлик киритди.

Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари  Абдусамад Муъминов ҳам бу учрашувда ўтган йилларда Ўзбекистон ва  Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини кўринарли даражада ошганига тўхталиб,  Чобаҳор порти  минтақа мамлакталари ўртасидаги транзит ва логистики алоқаларни осонлаштиришда муҳим рол ўйнайди деб баён этди.

 

Ёрлиқ