декабр 16, 2021 12:20 Asia/Tashkent
  • Ғарб томонининг ташаббуссизлиги музокараларнинг секин кечишига сабаб бўлмоқда
    Ғарб томонининг ташаббуссизлиги музокараларнинг секин кечишига сабаб бўлмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш билан телефон орқали суҳбатида Венада бўлиб ўтаётган ядровий музокаралар ва муштарак айрим масалаларни муҳокама қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича. Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён  телефон орқали бу суҳбатда, Эрон музокарачилари зарур ташаббус ва ваколат билан Вена музокараларида қатнашиб яхши келишувга эришиш учун жиддий ҳаракта қилмоқда деб таъкидлади.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида,  Ғарб томонидан ташаббуснинг йўқлигини музокаралардаги секинлик сабабларидан бири эканлигига тўхталиб, Эрон ўзининг таклиф қилган маттини икки мавзў: "золимона санкцияларни бекор қилиш" ва " ядровий масалалар" шаклида бошқа томонга тақдим этган деб изоҳлади.

Абдуллоҳиён шунингдек  Эрон таклиф қилган матнларини Биргаликдаги ҳаракат режаси ёки ядровий келишувга мос эканлигига ишора қилиб, Эрон ядровий келишувдан ташқари ҳеч қандай талабларни билдирмаган ва айни пайтда бу келишувдан ташқари ҳеч қандай мажбуриятни ҳам қабул қилмайди деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ шунингдек  Эрон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги янги келишувни ҳам баён этар экан,  МАГАТЭ бош директори томонидан Эроннинг Караж таъсисотидаги қўпорувчиликни қоралангани ортидан, Эрон ҳам бу ядровий таъсисотларида камералар ўрнатишга рухсат беришини эълон қилди деб  эслатди.

Телефон орқали ушбу суҳбатдаБМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам  Венада бўлиб ўтаётган музокараларнинг аҳмиятини такрорлаб,  менимча Биргаликдаги ҳаракат режаси ёки ядровий келишув муҳим ҳужжатдир ва унинг тузилиши Халқаро тинчлик ва барқарорлик учун фойдаладир деб айтди.

БМТ Бош котиби  Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорликларни ва Караж таъсисотида камералар ўрнатишга рухсат берганини олқишлаб,  Теҳроннинг бу қарорини музокаралар жараёнида ижобий таъсир ўтказадиган ҳамкорикларнинг нишонаси деб баҳолади.

Гуттереш БМТ ҳар доим ядровий келишувни қўллаб -қувватлаганини эслатиб, биз БМТнинг барча воситаларидан фойдаланамиз ва  Вена музокараларининг натижа бериши учун саъй ҳаракатларимизни давом эттирамиз деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ