декабр 21, 2021 11:50 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён: Халқаро ҳамжамият афғонистонликларнинг турмуш шароитига эътибор қаратиши зарур
    Абдуллоҳиён: Халқаро ҳамжамият афғонистонликларнинг турмуш шароитига эътибор қаратиши зарур

Эрон ТИВ раҳбари Амир Адуллоҳиён БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари билан учрашганида Эрон янги бошпана изловчиларига бундан кўпроқ хизмат кўрсата олмайдиганини эслатиб, Халқаро ҳамжамият Афғонистон халқининг турмуш вазиятига алоҳида эътибор қаратиши керак деб таъкидлади.

Эронлик расмийлар билан учрашиб мулоқот  ўтказиш мақсадида Теҳронга келган БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари  Филиппо Ганди, бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашганида,  бу комиссариатининг афғонистонлик қочқнларга тегишли соҳалардаги ҳатти- ҳаракатидан ҳисобот берди.

Амир Абдуллоҳиён  Эронда  520 мингдан ортиқ хорижлик талабаларнинг таҳсил олиши ва афғонистонлик бошпана изловчиларни эмлаш масаласи Эрон халқи бир бир қаторда эканлигини таъкидлаб,  Эрон бундан кейин янги бошпана изловчиларга ортиқча хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлгани ва халқаро ҳамжамият ҳам  афғон халқининг турмуш шароитига алоҳида эътибр қаратиши лозимлигини маълум миқолди.

Эрон ташқи ишлар вазири  шунингдек  БМТнинг ушбу комиссариати ва БМТ Бош котиби  Афғонистон халқи учун ёрдамлар йиғиш бўйча халқаро конференцияни кун тартибига жой беришини ҳам таклиф қилди.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди ҳам бу мулоқотда  Эроннинг Афғонистоннинг янги қочқинларига ёрдам бериш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракталарини юқори баҳолади.

Гранди  Афғонистон халқи учун ёрдамлар ва маблағ тўплаш учун халқаро йиғилиш ўтказиш ғояси муҳим эканинии айтди.

Ёрлиқ