Генерал Қооний: АҚШликларнинг уйлари ичдан қасос олишга замин тайёрламоқдамиз
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондони, биз АҚШликларнинг ўз уйлари ичидан ва уларнинг ёнидаги одамлар билан қасос олиш учун замин яратамиз деб айтди.
Эрон пресс ахборот агенлигининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Исмоил Қооний, Машҳад шаҳрида бўлиб ўтган " Ҳарам мудофаачилари муҳожир шаҳидлари хотираси " қаршилик жабҳаси халқаро конгрессида, Эрон ўз такиткаси билан душманларнинг жиноятлари, айниқса генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишдаги жиноятларига қарши кураш олиб боришни таъкидлаб, шаҳид Сулаймонийнинг қони қаршилик ҳаракати фарзандарини қаршилкка чорлайди деб айтди.
У шунингдек АҚШнинг минтақадаги ҳуузури тугатилади. АҚШ режими Ироқни тарк этиши керак, акс ҳолда қарашилик гуруҳлари Ироқда уларни бахтсиз ҳолга келтиради ва Ироқни Афғонистондан кўра шармандарироқ тарк этиши тўғри келади деб қўшимча қилди.
Генерал Қооний Эронни санкциялар туфайли урушда аосий мудофаа воситаларидан маҳрум бўланига тўхталиб, Эрон нафақат ўзини қудрат ва виқор билан бошқарган балки бу санкциялар даврида ҳам Эрон бошқаларга ёрдам ҳам берган деб аниқлик қилди.
Эслатиб ўтамиз Машҳад шаҳрида, генерал шаҳид Қосим Сулаймоний, шаҳид Абумаҳди Муҳандис ва уларнинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлганлигининг иккинчи йиллиги билан бир вақтда, " Ҳарам мудофаачилари муҳожир шаҳидлари Халқаро 5 чи конгресси бўлиб ўтди ва унда Яман, Ливан, Ироқ, Афғонистон ва Покистондан шаҳидлар аҳл оилари, қаршилик кучлари вакиллари қатнашдилар.