Январ 09, 2022 15:54 Asia/Tashkent
  • Инқилоби раҳбари: АҚШ режими Ислом тузумининг ашаддий душманидир
    Инқилоби раҳбари: АҚШ режими Ислом тузумининг ашаддий душманидир

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари, " АҚШга ўлим" шиорини зўравон қудратларнинг Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан душманлик қилишининг сабаби сифатида биладиган шахсларга ишора қилиб, АҚШ Эрон ислом республикасининг ашаддий душманидир, чунки ислом тузуми диндан ва миллатнинг диний эътиқодларидан чиққан тузум ҳисобланади деб айтдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси маълумотлар сайтининг хабар қилишича, бугун Инқилоб  раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  1978-йил 9 -январь куни Қум қўзғолонининг йиллиги муносабатида бу шаҳар халининг турли қатлами билан учрашганида  Эрон ислом республикаси  ислом тимсоли ва ислом умматининг ҳокимиятиниг нишонаси деб изоҳладилар.

Ул Ҳазрат турли мамлакатлардаги мусулмонлари суннат аҳлини  Эрон ислом республикасига нисбатан муҳаббатлари ва қизиқишларига ҳам тўхталиб,  ислом мамлакатларида айниқса Шарқий Осиё ислом республикаларидан ғарбий Африкагача шаҳид Қосим Сулаймонийни улуғлаш маросими  ислом умматининг шу қизиқиши ва қўллаб- қувватлашишини мисолидир деб қўшимча қилдилар.

 Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек  шаҳид Сулаймонийнинг тарихий дафн маросимини халқнинг имконият яратувчи ғайратини отилишини намунаси эканлигини таъкидлаб, маросимда Эрон халқи ўзининг диний ва инқилобий бирлиги ва ўзлигини яна бир  кўрсатдилар  ва агар уша муқаддас жасад Сурия, Ливан ва ёки Покистонга олиб борилганида  Эрон ва Ироқ каби бу мусулмон халқларнинг катта кутиб олишларига дуч келарди деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  бу учрашуда генерал Сулаймонийнинг, террор этилганини АҚШ режимининг нотўғри ҳисоб-китобларини давом этишининг намунаси эканлигига тўхталиб, террорчилар буюк ҳаракат рамзи бўлган Ҳож Қосимни террор этишни режашлаштирдилар аммо  генерал Сулаймонийнинг шаҳидлигининг иккинчи йиллиги муносабати билан Эрон халқи ва бошқа мамлакатлар халқининг буюк ҳаракати ва умумхалқ фидоийлиги ва муҳаббатининг ифодаси Аллоҳнинг қудрати билан юзага келган буюк ҳаракат сифатида АҚШ режиминиг ҳисоб-китоблар тизими ҳаққатан ҳам жуда нотўғри эканлигининг нишонасидир деб эълон қилдилар.

 Ислом Инқилоб муаззам раҳбари  шунингдек  зўравон қудратлар ва золим душманларга таслим бўлмаслик" ни Ислом Инқилоби принсипларидан бири эканлигини баён этиб, қайсидир вақтда душман билан музокара қилиш ва мулоқот ўтказиш унга таслим бўлиш маъносини англатмайди худди шу пайтгача таслим бўлмаганмиз ва бўлмаймиз ҳам деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ