Саъид Хатибзода: санкцияларни бекор қилиш соҳасида асосий ва муҳим масалалар қолмоқда
Эрон ТИВ матбуот котиби, Вена музокараларида айниқса АҚШ томонидан аниқ сиёсий қарорлар талаб қиладиган муҳим масалалар сақланиб қолмоқда деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода мухбирлар билан ҳафталик йиғилишда Вена музокараларининг сўнгги вазиятига тўхталиб, санкциялар ва қолган ҳолатлар бўйича ўз қарорларини эълон қилиш учун махсус сиёсий қарорлар айниқса АҚШ томонидан талаб қилинадиган асосий масалалар қолган ва улранинг айримлари жиддийдир деб таъкидлади.
Хатибзода Вена музокараларининг сохталаштирилган ультиматумлари хусусида гапириб, АҚШ президенти ва Венадаги ташқи сиёсат ва музокарачилар гуруҳи ядровий келишув ҳам уни тарк этган АҚШ учун эмас, балки Эрон учун трик қолган деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик ўзаро англашув меморандумига ҳам тўхталиб, бу меморандумнинг мантиғи Теҳрон ва Хитой ўртасида йўл харитасини яратиш ҳамда муносабатларни икки давлат ўртасида кенг қамровли ва стратегик шерикликка тарғиб қилишдир деб аниқлик киритди.
Эрон Ташқи ишлар вазирилиги наттоғи шунингдек Эрон президентининг Россияга кутилаётган ташрифи хусусида ҳам гапириб, Россия президентининг таклифига биноан амалга оширилаётган ушбу ташриф Эрон ҳукуматининг мутаносиб ташқи сиёсат йўлининг давом бўлиб катта аҳамиятга эгадир дея таъкидлади.
Саъид Хатибзода сўзларини бошқа қисмида Эрон ва АҚШнинг билвосита музокараларига ишора қилиб, АҚШ нотўғри йўлдан қайтганини амалий равишда кўрсатиб бериши керак ва акс ҳолда ядровий келишув столида унга ўрин йўқ ва АҚШ ҳатти-ҳаракатларини тўғрилаш орқали бу ишонч ва эътирофга эга бўлиши лозим деб баён этди.